Главная > Асоси > «Роғун» ГЭСининг Марказий Осиё учун сиёсий ва иқтисодий аҳамияти

«Роғун» ГЭСининг Марказий Осиё учун сиёсий ва иқтисодий аҳамияти


12-09-2019, 23:02. Разместил: adminn

Тожикистон Республикаси Мустақилли куни, 2019 йилнинг 9 сентябрида мамлакат стратегик иншооти – «Роғун» ГЭСининг иккинчи агрегати тантанали вазиятда ишга туширилди. Бир йил илгари, 2018 йилнинг 16 ноябридаги каби Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ташаббуси бўлган ушбу муҳим тадбирда электростанция қурувчилари, мамлакат аҳолиси, кўп сонли хорижий меҳмонлар, халқаро ташкилотлар намояндалари, яқин ва узоқ хорижий давлатлардан етакчи ахборот агентликлари журналистлари бевосита иштирок этишди. «Роғун» ГЭСининг биринчи агрегати фаолияти туфайли ўтган ва жорий йилда Тожикистон аҳолиси узлуксиз электр энергияси ва иссиқлик билан таъминланди. Иккинчи агрегат ишга туширилиши билан «Роғун» ГЭСининг иқтидори янада ошди.

Бугун «Роғун» ГЭСи – бу нафақат энергетик иншоот, у – энг аввало, муҳандислик ғурури, замонавий технологиялар, муҳандислар фикри ва инсон меҳнати ғалабаси эканлиги барчага аниқ бўлди.

Сув – бу инсониятнинг бебаҳо бойлиги, унинг ҳаёти ва фаровонлиги. Тожикистон Республикаси Президенти Э.Раҳмон Марказий Осиё минтақаси ва жаҳонда сувдан фойдаланиш муаммолари, Тожикистон сув-энергетик иқтидоридан унумли фойдаланиш йўлларини муҳокама қилар экан, республика кимгадир зарар келтирувчи лойиҳаларни ҳеч қачон амалга татбиқ этмаслиги неча марта таъкидлаб, Марказий Осиёдаги сув муаммоси ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш воситасида ўз ечимини топишига ишонч билдирганди. Энг юксак даражада минбарлардан Тожикистон оқим тепа қисмида жойлашган мамлакат сифатида ўз мажбуриятларига жиддий ёндашиши, ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам ва келажакда ҳам, яъни ҳеч қачон оқим пастки қисмида жойлашган қўшни мамлакатларга сув оқимини чекламагани ва бундай қилмаслигини неча марта қайд қилиб ўтилди. Тожикистонда сувга эҳтиёж Амударё умумий оқимининг 15 фоизини ташкил қилади. Аслида эса, Тожикистон Республикаси атиги 10дан 11 фоизгача сувдан фойдаланаётган бўлиб, «Роғун» ГЭСи фойдаланишга топширилгандан кейин ҳам шу меъёр сақланиб қолади. Тожикистон тоғли мамлакат бўлгани сабабли суғориладиган ер майдонлари кўпаймади. Шу сабабли, «Роғун»нинг сувидан суғориш (сувни истеъмол қилиш учун эмас), бадки  гидроэнергетикада (яъни сувдан фойдаланиш) мақсадида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, ГЭС қурилиши лойиҳаси СССР даврида ишлаб чиқилган эди. Қурилиш 1970 йил охирида бошланган, бироқ СССР тарқалиб кетганидан кейин узоқ муддатга – 2008 йилгача тўхтаб қолган эди. Фуқаролик уруши энг йирик лойиҳа татбиқини ортга сурди. 

Биринчи техник лойиҳа 1974 йили тасдиқланиб, мавзени тадқиқ этиш ва тайёрлаш ишларини мутахассислар анча илгари бошлашганди.

Фақатгина бошланғич босқичда лойиҳада Шўролар республикаларининг 300дан зиёд корхонаси иштирок этган. Бўлғуси "Роғун” ГЭСи майдонида бутун Шўролар Иттифоқининг энг яхши муҳандислари, лойиҳаловчилари ва қурувчилари меҳнат қилишган.

Шу билан бирга, ГЭС қурилиши охирига етказилса, унда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг катта ҳажми экспортга чиқарилади. Бу, S&P фикрича, мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига сезиларли равишда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Барча олти агрегати ишга туширилгандан кейин 3600 мегаватт (17 миллиард  киловатт-соатдан зиёд) иқтидори билан "Роғун” ГЭСи Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Қурилиши тугатилгандан кейин "Роғун” ГЭСи дунёдаги энг баланд ГЭС бўлади. Унинг тўғони 335 метр баландликка етиши керак. Олтита агрегати қурилиши лойиҳаси 2024 йилга тўлиқ тугатилиши режалаштирилмоқда.

"Роғун” ГЭСи ОҲЖнинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича директори Анвар Раҳмонов "Озодий” радиоси билан суҳбатда икки агрегати ишга туширилиши билан ГЭС иккита 220 киловолтли юқори волтли электр узатиш линиялари орқали мамлакат ягона энергетик тизими ҳамда олтита 500 киловолтли электр узатиш линиялари орқали қўшни мамлакатларга электр энергиясини етказиб бера олишини айтди.

Тожикистоннинг сув муаммолари, хусусан, "Роғун” ГЭСи бўйича мавқеини намояндалари томонидан "Роғун” ГЭСининг хавфсизлиги, унинг зарурлиги ва фойдалилиги, чунки аввал "Тожикистон доимий энергия тақчиллиги ҳолатида бўлгани” тасдиқланган Европа Иттифоқи қўллаб-қувватламоқда. Бу Европа банки томонидан энергетика тармоғини ривожлантириш учун 21 миллион доллар ҳажмида биринчи кредит ва грант кўринишидаги сармоялар билан моддий тасдиқланган. Бундан ташқари, Европа парламенти депутатлари "Роғун” ГЭСи қурилиши халқаро терроризм билан кураш ишида хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлашди: "Камбағаллик террорни келтириб чиқаради. Афғонлар, покистонликлар, Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун иш ўринларининг пайдо бўлиши, иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши терроризм тегирмонига сув қуйилишини тўхтатиши мумкин. Ва бу масалада "Роғун”нинг фойдали ўнлаб баравар ошади”.

Қўшма Штатларининг Америка сенати ҳам «Роғун» лойиҳасини «ўз вақтида», дея атар экан, Марказий Осиёда сув захираларини самарали бошқаришга чорлади.

Россия томони «Роғун» ГЭСи лойиҳаси ва унинг қурилишини қайта тиклашни аввал-бошдан қўллаб-қувватлаб келаяпти. Қурилишнинг бошланғич босқичида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий намояндаси Александр Лукашевич шундай деганди: "Россия бизга яқин минтақада сувдан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар умумминтақавий ҳамкорликлар учун "майдон”га айланишидан манфаатдордир”.

Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Душанбега расмий ташриф билан келган кунларида «Роғун”  ГЭСининг келажакда минтақа мамлакатлари учун катта аҳамиятини тасдиқлаганди. У Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Тожикистоннинг барча халқини "Роғун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши муносабати билан самимий табриклаб: "Бу катта иншоотнинг муваффақиятли ишга туширилиши таҳсинга лойиқ. Бу воқеа Тожикистоннинг янги тарихига қайд қилинади. Мазкур лойиҳа татбиқи эса, нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси халқлари учун аҳамиятга эга. Бу нодир лойиҳа Сиз, ҳурматли Эмомали Раҳмон, Сизнинг қатъиятингиз, иродангиз ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз туфайли амалга ошди”,- деганди.

Биринчи агрегат ишга туширилиши шарафига тантанали маросимда "Роғун” ГЭСи қурилишига ўз ижобий муносабатини кўп сонли меҳмонлар ҳам билдиришиб, улар орасида табрки сўзи билан чиқиш қилган Бутунжаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳам бор эди. У жумладан, "Роғун” ГЭСи Тожикистон энергетик сектори учун муҳим давр бўлишини қайд қилди. Чунки Тожикистон халқи учун фаровонлик ва гуллаб-яшнашнинг анча юксак даражасини таъминлаши мумкин. Олиймақом меҳмон, хусусан, шундай деганди: «"Роғун” ГЭСи Тожикистон аҳолиси учун зарур, арзон, қайта тикланувчи ва ишончли электр энергияси манбасига айланиши мумкин. "Роғун”, шунингдек, электр энергияси экспорти муҳим манбасига айланиши мумкин. Ундан келган даромад инсон капиталига бошқа муҳим сармояларни молиялаштиришга ёрдам бериб, бу ўз навбатида, Тожикистон иқтисодиётини ривожлантириш ва гуллаб-яшновчи келажак учун асос қўйиши мумкин».

Италия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Манлиоди Стефано ҳам бажарилган ишларга юқори баҳо бериб, "Роғун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиш билан мамлакат аҳолиси йилнинг барча фаслларида электр энергияси билан таъминланиши, мамлакат шаҳру ноҳияларидаги ишлаб чиқариш саноат корхоналари фаолияти эса, янгича туртки олиши, мустақил Тожикистоннинг рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги ишлаб чиқариш иқтидори янада ошишига ишонч билдирганди.

Қурилаётган «Роғун» ГЭСи Тожикистон Республикаси ва унинг тўққиз миллионлик аҳолисининг энергия манбаларига нисбатан хусусий эҳтиёжларини қондирибгина қолмасдан, балки ШҲТ мамлакатлари – Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Хитойга энергияни экспорт қилиш имконини ҳам беради. "Роғун” ГЭСи қурилиши ва шу билан бирга бошқа гижроэнергетик лойиҳалар татбиқи охирига етказилиши Тожикистонга ҳар йили 4 минг мегаваттгача ҳажмда электр энергиясини экспорт қилишга имконият беради. Яъни "Роғун” ГЭСи энергияси ва суви нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси тараққиётига ҳисса қўшади. Хусусан, юқорида эслатиб ўтилганидек, Афғонистон ижтимоий-иқтисодий, саноат ва қишлоқ хўжалиги тикланишига сезиларли ёрдам кўрсатилади: терроризм, экстремизм, наркотик моддалар обротига қарши курашнинг ягона йўли сифатида афғонлар камбағаллик сатҳи пасайтирилади ва ҳаёт даражаси юксалтирилади.

Мутахассислар, экспертлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар «Роғун» ГЭСининг жуда зарур эканлигига ишонишади. Мисол учун, ҳам Тожикистон ва ҳам Ўзбекистоннинг энергетика ва сув ходимлари ушбу лойиҳа татбиқининг аҳамияти ҳамда фойдасини яхши тушунишади. Унинг қурилишини тугатиш нафақат Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Хитойга, балки бошқа яқин қўшнилар – Ўзбекистон ва Туркманистонга ҳам катта фойда келтиради. Бу номлари айтиб ўтилган мамлакатлар харид қилишга тайёр бўлган арзон электр энергияси бўлади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, "Роғун” тўғони бунёд этилгандан кейин Ўзбекистон ва Туркманистон ҳар йили қўшимча 6 куб-километрдан сув олиш имконига эга бўлиб, бу қўшимча 300 минг гектар ерни ўзлаштиришга етадиган ҳажмдир. Бундай сув ҳажми қуриётган Орол денгизини қутқариш ҳамда унинг аввалги балиқчилик хўжалиги ва транспорт аҳамиятини қайта тиклаш, энг муҳими – экологик тизимни тиклаш, мутаносибан, минтақада ижтимоий ва тиббий-санитария ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.

Бутунжаҳон банки тадқиқотлари «Роғун» ГЭСи тўғонининг маълум шароитларда ҳаётга чидамлилиги ва мустаҳкамлигини тасдиқламоқда. Барча иқтидорлари ишга туширилганда ушбу гидроиншоотдан тўғри фойдаланиш ҳам Тожикистон ва ҳам оқим пастки қисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширишга ҳисса қўшади. Иқтисодий таҳлилларнинг кўрсатишича, лойиҳа иқтисодий жиҳатдан оқланган ва жуда фойдали саналади. Ўтказилган тадқиқотлар Тожикистон ва оқим пастки қисмидаги мамлакатлар "Роғун” ГЭСи тўғонидан фойдаланишнинг кооператив режими афзалликларидан фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатмоқда. Умумий фойдалар фойдаланишнинг турли режимларида оширилиши мумкин ҳамда фойдаланли секторлар ва мамлакатлар ўртасида тақсимлашнинг кўпгина усуллари мавжуд. Шунингдек, "Роғун” ГЭСи тўғонидан фойдаланишнинг ҳар қандай режимларида соҳил бўйи мамлакатлари учун халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларми, молиявий кафолатларми ёки у ва бошқаси бўладими, қўшимча институционал механизмларни ишлаб чиқиш йўлида мислсиз фойдалар кўзда тутилган.

Айнан «Роғун» ГЭСи 2020-2050 йилларда талабни қондириш учун зарур бўлган электр энергиянинг ўртача 30 фоизга яқинини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшган ҳолда, Тожикистонга энергия билан таъминлаш хавфсизлигини юксалтиришга имкон яратади. Бундан ташқари, 2024 йилнинг декабр ойига режалаштирилган барча иқтидорлар фойдаланишга топширилгандан кейин ГЭСнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 17,1 миллиард киловатт-соатни ташкил қилади. Бу бутун мамлакатни тўлиқ электр билан таъминлаб, ҳам Тожикистон ва ҳам оқим пастки қисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширади.

«Роғун» лойиҳаси аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. У аллақачон ишсизлик даражаси ва натижада, камбағаллик сатҳини сезиларли равишда пасайтирди. Бу ерда 25 мингдан зиёд турли мутахассислар фаолият юритаётган бўлиб, шундан 90 фоизини Тожикистон меҳнаткашлари ташкил этади. Бироқ қурилиш ҳақиқатдан ҳам халқаро ҳисобланади. Биринчи агрегат белгиланган муддатда ишга туширилди. Бу Тожикистон маҳаллий ва хорижий мутахассислар сиймосида ишончли шерикни топганини тасдиқлади. Қурилиш-монтажлаш ишлари 3700 машина-ю механизмлардан фойдаланган ҳолда, 67та ташкилоту муассасалар, машҳур маҳаллий ва хорижий пудратчиларни жалб этиш орқали амалга оширилмоқда. Қурилишни Москванинг "Гидропроект” ФТИ мувофиқлаштирмоқда. Субпудратчилар сифатида Россия, Украина, Беларус, Хитой, Германия ва Эрондан 50дан зиёд компания қатнашмоқда. Электротехник ускуналар Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган.

Экологик мақсадга мувофиқлиги, техник хавфсизлиги ва иқтисодий асосли эканлиги шубҳасизлиги халқаро экспертлар томонидан ҳужжатлар асосида исботланиб, Бутунжаҳон банкининг баҳолашидан ўтган. Бутунжаҳон банкининг кўп саҳифали якуний ҳисоботлари унинг расмий сайтида 2014 йилнинг 1 сентябрида эълон қилиниб, "Роғун” ГЭСи  Тожикистон энергетик тизими учун муҳим, дея аталган.

Тожикистон учун бу – узоқ муддатли стратегик лойиҳа бўлиб, ўз халқи ва қўшни халқлар манфаатига  3600 киловатт-соатгача электр энергияси ишлаб чиқарган ҳолда, қарийб 120 йил хизмат қилади. Бундан ташқари, "Роғун” ГЭСи ва "Норак” ГЭСи қайта тикланиши туфайли Тожикистон Осиёда электр энергияси экспортида етакчи бўлиши, Қирғизистон ҳам иштирок этаётган, келажакда Россия ва Хитой ҳам қўшилиши мумкин бўлган CASA-1000 лойиҳаси воситасида ёз мавсумида Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш учун имкониятини кенгайтириши мумкин. "Роғун” ГЭСи қисқа муддатда қўшни мамлакатлар ўртасида Амударё бутун ҳавзаси даражасида сув захираларини бошқариш бўйича ҳамкорликларга ҳисса қўшган ҳолда, Марказий, Жанубий ва Шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларини қамраб олувчи минтақавий энергетика бозорини кенгайтириш учун асосга айланиши мумкин.

Бутун мамлакат учун бу дунёдаги энг йирик ГЭС фойдаланишга топширилаётгани учунгина катта воқеа эмас. Бу ерда маънавий ғалаба муҳимроқ. Зеро, қурилиши 1970 йилда бошланган бу иншоот, ниҳоят биринчи муваффақиятли натижаларга эришди.

"Роғун” ГЭСи минтақа ва жаҳондаги энг йирик станция ҳисобланиб, унинг техник хусусияти ўзининг миқёси билан ҳайратга солади. Унинг ишга туширилиши Тожикистоннинг янги тарихида қайд қилинган. Мазкур лойиҳанинг якуний татбиқи эса, нафақат Тожикистон халқи, балки бутун Марказий Осиё минтақаси халқлари учун катта аҳамиятга эга.


Семён Золов,<

«Modern industry» жамоатчилик ташкилотининг иқтисодий шарҳловчиси.

silvenpsp.rusferurezki.ru
Вернуться назад